Иш ўрни қисқартирилган ходимга ҳам Омбудсман ёрдам берди
Жорий йил март ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Халқ банкининг Фарғона вилояти Бағдод тумани филиалида ишловчи ходим Х.М. мурожаат қилган эди, дея хабар беради Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати.
Фуқаро Х.М. ўз мурожаатида 2012 йилдан буён Халқ банкининг мазкур филиалида бир нечта вазифаларда ишлаб келаётганини, 2019 йил сентябрь ойидан бола парвариши учун таътилга чиққан бошқа ходимнинг ўрнига муайян муддатга ўтказилганлигини маълум қилган.
Бироқ 2020 йилнинг ноябрь ойида тегишли қарор билан мурожаатчи ишлаб келаётган иш ўрни (штат) қисқартирилган ва унга банк бошқарувчиси томонидан 2021 йил февраль ойи меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш хати юборилган. Шу билан бирга, банк раҳбарияти (иш берувчи) томонидан меҳнат қонунчилиги бўйича ўша даврдаги мавжуд вакант иш ўринларидан бири фуқаро Х.М.га таклиф этилмаган.
Шунга кўра, мазкур мурожаат Омбудсман томонидан ўрганилиб, Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилиги ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб, Халқ банкининг республика раҳбарияти номига Омбудсман мурожаати юборилган. Натижада мазкур мурожаат юзасидан Халқ банки Фарғона вилояти филиали ходимлари фуқаро Х.М. билан учрашиб, унга ушбу банкнинг Бағдод филиалидан иш таклиф қилинган.
Ҳозирда мурожаат эгаси мазкур банк филиалида иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter