Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иш ва шахсий ҳаёт: Қозоғистон энг яхши 50 мамлакат қаторига кирди

Иш ва шахсий ҳаёт: Қозоғистон энг яхши 50 мамлакат қаторига кирди

Қозоғистон иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанат энг яхши йўлга қўйилган 50 мамлакат қаторига кирди. Рейтингни Remote платформаси эълон қилди.

Мамлакатлар қуйидагилар асосида баҳоланди:

  • тўланадиган таътил;
  • оналар учун имтиёзлар;
  • энг кам иш ҳақи;
  • соғлиқни сақлаш;
  • хавфсизлик;
  • бахт даражаси.

Биринчи ўринни Янги Зеландия банд этди. Бу мамлакатда ишловчилар йилига 32 кун тўланадиган таътилга чиқишлари мумкин, ҳомиладорлик ва туғуруқ даври учун 26 ҳафталик тўланадиган таътил кўзда тутилган.

Иккинчи ўринда — Ирландия, бу мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими барча аҳолини қамраб олган ва энг кам иш ҳақлари юқори. Учликка кирган Белгияда ҳам Европадаги энг юқори минимал маошлар ва яхши ижтимоий кафолатлар кўзда тутилган.

Етакчи ўнликка Германия, Норвегия, Дания, Канада, Австралия, Испания ва Финляндия кирди.

Ушбу рейтингда Россия — 43-ўрин, Қозоғистон — 46-ўринни банд этди.

Булар қаторида Ўзбекистон йўқ, чунки рейтингда иқтисодиёти энг йирик 60 мамлакат солиштирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг