Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz оператори ва «Olympic Mobiuz» футбол клуби кўнгиллилари болалар учун хайрия акциясини ўтказди

Mobiuz оператори ва «Olympic Mobiuz» футбол клуби кўнгиллилари болалар учун хайрия акциясини ўтказди

Пойтахтимиздаги «JAR» спорт мажмуасида алоҳида эҳтиёжли болалар учун спорт-кўнгилочар тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланди. Унинг асосий мақсади – алоҳида ғамхўрлик ва эътиборга муҳтож болаларга унутилмас ҳис-туйғулар ва таассуротлар беришдир.

Ташкилотчилар – Mobiuz мобил оператори, «Olympic Mobiuz» футбол клуби ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан махсус спорт-кўнгилочар дастур тайёрланди. Ёш иштирокчилар ва уларнинг ота-оналари байрамона муҳитга шўнғишиб, завқланишди ҳамда ўзларини катта бир дўстона жамоанинг бир қисмидек ҳис қилишди.

Тадбир доирасида профессионал аниматорлар томонидан ҳар бир боланинг имкониятларига мослаштирилган қизиқарли спорт ва эстафета мусобақалари ўтказилди. Мафтункор томоша – совун пуфаги шоуси болаларда ҳам, катталарда ҳам таърифлаб бўлмайдиган завқ туйғусини уйғотди ва ҳақиқий эртакга шўнғиш имконини берди.

Шунингдек, болалар «Olympic Mobiuz» футболчилари томонидан ўтказилган футбол бўйича маҳорат дарсларида иштирок этишди. Тадбирнинг ёш иштирокчилари ва уларнинг ота-оналарига мобил оператор ва футбол клубининг бренд маҳсулотлари ҳамда совғалари топширилди.

– Биз алоҳида эҳтиёжли болаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун тенг имкониятлар яратишни ўзимизнинг бурчимиз деб биламиз. Спорт ва фаол турмуш тарзи ҳар бир боланинг ижтимоийлашуви ва ривожланишида катта рол ўйнайди. Умид қиламизки, тадбиримиз иштирокчиларига кўплаб ижобий ҳис-туйғулар улашдик ва бу кунни ҳаётларидаги яна бир ёрқин воқеага айлантира олдик», — деди Mobiuz мобил оператори матбуот котиби Сардор Тожиев.

Хайрия тадбири болалар учун янги дўстлар орттириш, қувноқлик ва оптимизмни кучайтириш учун ажойиб имконият бўлди. Ташкилотчилар бундай ташаббуслар инклюзив муҳитни шакллантириш ва аҳолининг алоҳида эҳтиёжли болалар муаммоларидан хабардорлигини оширишга хизмат қилишига ишонч билдиришди.

Тадбир қандай ўтганлиги ҳақидаги видео...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг