Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганликлар энди паспорт олиш учун «паспорт стол»га бориши шарт эмас

Наманганликлар энди паспорт олиш учун «паспорт стол»га бориши шарт эмас

Яқинда ижтимоий тармоқларда Наманган аҳолиси паспорт бўлимларида ҳатто скамейка ҳам йўқлигини муҳокама қилишиб, узун навбатлардан нолиб мурожаат қилишганди. Ҳатто айрим фуқаролар паспорт беришни давлат хизматлари марказларига ўтказиш ҳақида таклиф ҳам бергандилар.

Республика ИИВ билан ҳамкорликда аҳолига қулайлик яратиш, уларни узундан-узоқ навбатда туришлари, ортиқча вақт сарф қилишларининг олдини олиш мақсадида муқобил тарзда Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига 1 дона кўчма қурилма ўрнатилди ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тезкор, қулай ва шаффоф хизматлар сони яна биттага ортди.

Адлия вазирлигидан «Xabar.uz»га маълум қилишларича, энди ҳудуд аҳолиси биометрик паспортни Наманган шаҳар давлат хизматлари марказлари орқали олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) аҳолини 2018 йилнинг 1 июлига қадар эски паспортини янги биометрик паспортга алмаштириш лозимлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг