Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мурунтов конига саёҳат ва таниқли журналистлардан мастер-класс (фото)

Мурунтов конига саёҳат ва таниқли журналистлардан мастер-класс (фото)

Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси ташаббуси билан Навоий вилоятида «Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик» мавзусида биринчи республика медиафоруми бўлиб ўтмоқда.

25-30 март кунларига мўлжалланган беш кунлик форум доирасида республикадан келган журналист ва блогерлар Навоий вилоятининг муқаддас қадамжолари, саноат корхоналарини ўрганиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишмоқда. Медиафорумнинг тўртинчи куни дунёдаги энг катта кон, Гиннес рекордлар китобига кирган «Мурунтов» конида ташриф буюрилди. Қуйида кон ҳақида қизиқарли фактларни ҳавола этамиз.

«Мурунтов» кони карьери ҳажм жиҳатидан дунёда энг катта ҳисобланади. Унинг чуқурлиги ҳозирча 630 метр. Келгусида ер қаърининг 1080 метрдаги бағридан ҳам руда олиш режалаштирилган.

Олтинли руда ернинг 2 минг метргача қатламида ҳосил бўлар экан.

Кондан тепага хомашё-руда ташиб чиқарадиган паҳлавон автомашина - «Белаз»нинг оғирлиги 180 тонна, юки билан эса 400 тонна.

«Мурунтов» конининг 121 та «Белаз»и бор. Уларнинг конга тушиб чиқиш масофаси 20 километр. Яъни чуқурлиги 630 метрлик коннинг айланма йўллари ана шундай узунликда.

Медиафорумнинг учинчи куни Ёшлар марказидаги медиа марказда Ўзбекистонда хизмати кўрсатган журналист Аҳмаджон Мелибоев, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, депутат Расул Кушербаев, «Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов, «Ҳуррият» газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақулов тадбир иштирокчилари учун маҳорат дарсларини ўтишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг