Нўноқ кадрлар ҳақида гап кетганда...
Нўноқ кадрлар ҳақида гап кетганда, мен ҳар доим: «Бошқача бўлиши мумкинми? Ахир ҳалигача кадрлар эски совет НКВДсининг дастлаб қаерда туғилганлиги ҳақидаги савол билан бошланиб, қолган қисми барча яқин қариндошларининг рўйхати билан тўлдирилган объективкаси асосида танланади-ку», деб жавоб бераман. Бу сўровномада касбий муваффақиятлар ҳақида биронта жумлани учратмайсиз.
Айни пайтда эса илғор мамлакатларда аллақачон давлат хизмати тўғрисида қонун ишлаб чиқилган, давлат хизмати учун танловлар ўтказиш йўлга қўйилган, аниқ лавозимга қаратилган компетенциялар матрицаси мавжуд, давлат хизмати сиёсийлаштирилмаган (вазир лавозимидан бўшагандан кейин вазирликнинг ярми ишдан кетмаслиги учун), касбий фаолиятни аниқ кўрсаткичлар асосида баҳолаш, давлат хизматида кўтарилиш иерархияси (поғоналари) ва тахминий траекторияси ва ишдан бўшатишнинг аниқ қоидалари, шунингдек, ахлоқ комиссиялари, ахлоқ қоидалари шакллантирилган ва манфаатлар тўқнашувини очиқлаш таъминланган ва ҳ.к.з.
Бизда булар ҳозирча/ҳалигача йўқ. Аксинча. Қариндош-уруғчилик нормаллаштирилди, тўғридан-тўғри манфаатлар тўқнашуви тез-тез кўзга ташланмоқда, чунки ҳамма бир-бирига қариндош. Ислоҳотларни амалга ошириш тобора қийинлашмоқда, шунинг учун замон зўрники бўлиб бормоқда.
Биз асосий ислоҳот, яъни давлат хизматини ислоҳ қилмас эканмиз, ҳали анча йил ёмон кадрларга кўнишга мажбурмиз. Мамлакат профессионал, етук давлат хизмат(чилар)ига муҳтож.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter