Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Обид Асомов 55 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Обид Асомов 55 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Таниқли қизиқчи ва актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов бундан бир неча кун муқаддам пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилгани хабар қилинганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбанинг тасдиқлашича, Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабаб ҳаётдан кўз юмган.

Обид Асомов Ўзбекфильм қошидаги «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Xabar.uz» таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг