Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбек тилини билишлари шарт» — Алишер Қодиров Россия думаси спикери сўзларига муносабат билдирди

«Ўзбек тилини билишлари шарт» — Алишер Қодиров Россия думаси спикери сўзларига муносабат билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари  Алишер Қодиров Россия думаси спикери Вячеслав Володиннинг сўзларига муносабат билдирди.

Володин Россияга ишга бораётганлар рус тилини билиши кераклигини қайд этган.

«Сўзсиз, Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт, лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ўзбек тилини билишлари шарт эмас дегани эмас!

Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт.

Қонунларимизда босқичма-босқич боғча ва бошланғич таълимда бошқа миллатли ватандошларга ўз она тили ва қадриятларини ўрганишига шароит яратиш билан бир қаторда, ўзбек тили мажбурий ўрганадиган тил сифатида белгиланиши керак.

Ўзбек тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришишимиз керак», — дейди Алишер Қодиров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг