Ўзбекистон мавсумда 31,4 млн долларлик шафтоли экспорт қилди

Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 31,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 32 937 тонна шафтоли экспорт қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,6 минг тоннага ёки 2,2 баробарга ошган.
Ўзбекистон жорий мавсумда, жумладан, Россияга – 24 752 тонна, Қозоғистонга – 6 387 тонна, Қирғизистонга – 1 531 тонна, Беларусга – 210 тонна ва бошқа давлатларга – 57 тонна шафтоли сотган.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter