Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ШҲТ форумида иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлашга чақирди

Ўзбекистон ШҲТ форумида иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлашга чақирди

Вазир Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги делегацияси 8–9 июль кунлари Хитойнинг Синдао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТнинг «Яшил» ривожланиш форумида иштирок этди.

Тадбирда Хитой Халқ Республикаси Халқ сиёсий маслаҳат кенгашининг Бутунхитой кенгаши раисининг ўринбосари, Шандун вилояти губернатори, Синдао мери, Эрон вице-президенти, Мянма Бош вазири ва Озарбайжон парламенти спикери ўринбосари, ШҲТга аъзо давлатлар, жумладан, Беларус, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қатар, Непал, Шри-Ланка, Миср, Камбоджа, Малдив ороллари, БАА экология ва атроф-муҳит вазирлари ҳамда кузатувчилари, шунингдек, дипломатлар ва олимлар, етакчи халқаро институт ва ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Азиз Абдуҳакимов форумда сўзлаган нутқида ШҲТга аъзо мамлакатларни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашида таклиф этилган яшил ривожланиш соҳасида умумий мақсад ва вазифаларга эришиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган Иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга ҳамда экологик барқарорлик ва яшил ўсиш соҳасида чуқур тадқиқотлар олиб боришга йўналтирилган Тошкентда ШҲТнинг инновацион иқлим ечимлари марказини ташкил қилишда фаол иштирок этишга чақирди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси асосий экологик муаммолар ва уларни ҳал этишда ШҲТ давлатлари томонидан қилинаётган ишларга бағишланган юқори даражадаги панель сессиясида иштирок этди. Иштирокчиларга Форум бошланишидан олдин вазирлик делегациясининг чўлланиш, тупроқни шўрсизлантириш ва зарарсизлантиришга қарши курашиш, шунингдек, қум бўронларининг олдини олиш бўйича Хитой тажрибасини ўрганиш мақсадида амалга оширилган ташрифи ҳақида маълумот берилди.

Сессияда Азиз Абдуҳакимов Шинжон-Уйғур автоном вилояти тажрибасини кенг тарғиб этиш ва Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатларнинг чўлланишга қарши ягона марказини ташкил этиш таклифини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг