Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий гвардияси қўмондонлари учрашди

Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий гвардияси қўмондонлари учрашди

11-13 ноябрь кунларига мўлжалланган Қозоғистон Миллий гвардияси Бош қўмондони генерал-лейтенант Руслан Жаксиликов бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Ташрифнинг дастлабки кунида Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондони Руслан Жаксиликов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баходир Ташматов билан учрашди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш доирасида биргаликдаги ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг