Ўзбекистон ва Тожикистоннинг учта шаҳри ўртасида халқаро автобус йўналишлари очилди

9 сентябр куни Тожикистонда давлат мустақиллигининг 27 йиллиги кенг нишонланади. Ушбу тантанали сана муносабати билан икки давлат халқларига қулайлик яратиш мақсадида бугун, 8 cентябрдан эътиборан “Термиз- Душанбе”, “Денов- Душанбе”, “Самарқанд- Панжакент” йўналишида халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати.
“Термиз- Душанбе” халқаро автобус йўналишининг масофаси 251 км. бўлиб қатновга сарфланадиган умумий вақт 5 соату 39 дақиқани ташкил этади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Термиздан Душанбегача- 70 минг сўм. Душанбедан- Термизгача эса 70 сомони қилиб белгиланди.
Йўналиш масофаси 107 км. бўлган “Денов- Душанбе” халқаро автобус йўналишида йўловчилар 2 соат 25 дақиқада ўз манзилига етказилади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Деновдан Душанбегача 40 минг сўм. Душанбедан Деновнача эса 40 сомони этиб белгиланди.
“Самарқанд-Панжакент” халқаро автобус йўналишининг масофаси 64 км. Қатновга сарфланадиган умумий вақт 1 соату 25 дақиқа бўлиб, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Самарқанддан Панжакентгача 20 минг сўм. Панжакентдан Самарқандгача эса 20 сомони қилиб белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter