Ўзбекистонда 18-40 ёшлилар кўрикдан ўтказилади
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 13-мақсади — Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш доирасида:
- Аҳоли ўртасида сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш режалаштирилмоқда.
Шу мақсадда:
- 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади ва натижаларига кўра фуқаролар соғломлаштирилади;
- хавф гуруҳига мансуб аҳоли режа асосида флюорография текширувларидан ўтказилади, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter