Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳайит байрами, ўзгараётган чироқ қоидаси, қўмита раисининг иқрори ва бошқа хабарлар

Ўзбекистонда ҳайит байрами, ўзгараётган чироқ қоидаси, қўмита раисининг иқрори ва  бошқа хабарлар

Бугун 5 июнь юртимизда Рамазон ҳайити нишонланмоқда. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу кунда Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.

Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Жамият

Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози адо этилди

Бугун, 5 июнь куни Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози ўқилди. Айтиш жоизки, намозхонлар учун барча шароитлар яратилди. 

Тошкентда жамоат транспорти байрам муносабати билан соат 4:00 дан иш бошлади. Юртимизнинг турли гўшаларида намозхонлар ушбу фарз ибодатни адо этдилар. 

Статистика: ҳайит намозида 2,2 миллиондан зиёд фуқаро қатнашди

Авто

Ҳайдовчилар учун ҳайитлик. Кундузи чироқ ёқиб юриш қоидаси ўзгартирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра автотранспорт воситаларининг барча турлари учун кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларни ёқиб юриш ҳақидаги қоида 2021 йилнинг 1 январига қадар қолдирилди.

Шу вақтга қадар мазкур қоида жамиятда энг кўп муҳокама қилинган масалалардан бирига айланди. 

Жамият

Қонунчилик палатаси қўмита раиси: «президент биздан ўн қадам олдинда, биз етиб ололмаяпмиз»

4 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий Мажлис, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари ҳамда депутатлар иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров қуйидагича гапирди:

«Юртбошимиз Тошкент вилоятини қанча танқид қилдилар. Нима учун Тошкент вилояти ривожланмаяпти, нима учун вилоят раҳбарлари ҳаракат қилмаяпти, дедилар. Ҳаракат бор, лекин муҳтарам президентимиз биздан ўн қадам олдинда, биз етиб ололмаяпмиз, етиб олиб бўлмаяпти» 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг