Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 4100 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 4100 нафардан ошди

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар, Тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 11 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 4 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва ўз уйларига кузатилди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганлар 11 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги эса 2017 йилда туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Тошкент шаҳридан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 3 нафар, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятидан 1 нафардан.

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 8 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 47 ёшда, кичиги эса 2019 йилда туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 6 нафар, Тошкент вилоятидан 2 нафар, Самарқанд, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2062 нафарга етди.

Самарқанд вилоятида тузалганлар барчаси (эркак) ушбу вилоятдан. Уларнинг ёши каттаси 70 ёшда, ёши кичиги эса 31 ёшда. Эндиликда вилоятда тузалганлар 372 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4131 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг