«Ўзгидромет»: Дам олиш кунларида баҳорий илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Бугун бутун мамлакатимиз ҳудудида об-ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат 7-12 даража илиқ бўлмоқда, бу меъёрдан 2-3 даражага юқоридир.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, дам олиш кунлари республикага Туркманистон ҳудудидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво оқими киради. Мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари жуда илиқ баҳорий об-ҳаводан баҳраманд бўладилар.
Фақат республиканинг шимолий туманларида якшанба куни кечга бориб об-ҳаво ўзгаради, булутлар кўпайиб шу жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади, бу ҳарорат шу куннинг ўртача кўп йиллик қийматларидан 4-6 даражага юқори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter