Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раиси ўринбосари 39 ёшида вафот этди

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раиси ўринбосари 39 ёшида вафот этди

Фото: Уюшма матбуот хизмати

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари Улуғбек Абраев 2020 йил 14 октябр куни оғир хасталик оқибатида 39 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

Улуғбек Абраев Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида туғилган. 2003 йили Тошкент молия институтини магистратура (кундузги) йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази Пул муомаласини таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлимида бошлаган. 2004-2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда меҳнат қилди. 2019 йилда АТ «Пойтахтбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлади. 2019 йилдан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг