Пластик чиқиндиларни парчалай оладиган микроорганизм топилди
Шри-Ланкадаги Келания университети олимлари кесилган дарахтларни йўқ қиладиган қўзиқоринлардан пластик чиқиндиларга қарши курашда фойдаланиш мумкинлигини аниқлади.
Тадқиқот натижалари PLOS One журналида чоп этилди.
Ушбу микроорганизм ёғочга қаттиқлик берадиган жуда бардошли органик полимер бўлган лигнинни парчалаш учун ферментларни ишга солади. Тадқиқот учун олимлар чириган қаттиқ дарахтлардан 50 та қўзиқорин намуналарини ажратиб олишди. Кейин улар намуналарни иккита асосий гуруҳга бўлишди: биринчиси паст зичликдаги полиэтиленга, қолганлари эса дарахтлар ва пластмасса аралашмасига қўйилган.
45 кундан кейин маълум бўлдики, иккала тажрибада қўзиқоринлар полиэтиленни емирган.
Муаллифларнинг фикрига кўра, оқ қўзиқорин ҳам ёғочни, ҳам пластмассани парчалаш учун оксидловчи ферментлардан фойдаланади. Бироқ, пластмассани қайта ишлашда аниқ қандай жараёнлар иштирок этаётгани ҳали номаълум. Келгуси тадқиқотда муаллифлар замбуруғларнинг турли муҳитларда, масалан, чиқиндихоналарда қандай яшашини ва уларнинг дарахтларга хавф туғдиришини аниқлашни режалаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter