Президент ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев касб байрами муносабати билан мамлакатимиз ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади.
Муҳтарам устоз ва мураббийлар!
Қадрли дўстлар!
Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини дунёдаги энг машаққатли ва шарафли ишга бағишлаб келаётган барча Ўзбекистон педагогларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан самимий муборакбод