Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қашқадарё»га зарар етказаётганлар қўлга тушди

«Қашқадарё»га зарар етказаётганлар қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими, ДХХ, ИИБ ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро А.С. ва О.А.лар «Қашқадарё» дарёсининг Қамаши тумани Қирққиз қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи муҳофаза майдонидан махсус техникалар ёрдамида 1,8 минг куб табиий қум маҳсулотини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 234,2 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, фуқаро А.С. ва бошқалар ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келиб, 170 млн сўм назорат қилинмайдиган даромад топганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг