Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги вазири алмашди

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги вазири алмашди

Фото:«ЎзА»»

Аннақулов Бахитбай Қидирбаевич Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Б.Аннақулов бундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси уруғчиликни ривожлантириш маркази бошқармаси раиси лавозимида фаолият юритган. Унгача Қорақалпоғистон Республикаси агрокимё станцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида жорий йил қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бўлиниб, иккита алоҳида вазирликка айлантирилган эди. Сув хўжалиги вазири сифатида аввал Қуйи Амударё ирригация тармоқлари ҳавзаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Жалғас Узақов фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг