Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда эрининг таҳқирига учраган аёлга икки хонали уй ажратилади

Самарқандда эрининг таҳқирига учраган аёлга икки хонали уй ажратилади

Бу ҳақда Самарқанд вилояти матбуот уйида таҳдид ва зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилиш, тазйиққа дуч келган аёлларга ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишлаб ўтказилган брифингда Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Сайёра Жумаева маълум қилди.

– Самарқанд шаҳрида яшовчи бу қизимиз ва унинг фарзандлари вилоят ҳокимлиги ва бошқармамиз ҳимоясига олиниб, унга зарур тиббий-ижтимоий, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда, – дейди С.Жумаева. – Оиладаги вазиятни ўргандик, Мустаҳкам фикрларини эшитдик, у билан деярли ҳар куни суҳбатлашяпмиз. Ҳозирда бу оилани сақлаб қолиш ёки уларни яраштириш ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Чунки, мавжуд вазият бунга имкон бермайди. Аксинча, вилоят ҳокимлиги унга икки хонали уй ажратмоқчи. Саломатлиги яхшиланганидан кейин Мустаҳкамни иш билан таъминлаш чорасини кўрамиз. Умуман, бу қизимизни энди ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз. Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маъруфова ҳам унинг ҳолидан хабар олиб, суҳбатлашди. Мустаҳкам ҳимояга олиниб, унга қандай ёрам зарур бўлса, кўрсатилиши маълум қилинди. 

Брифингда Самарқанд шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи Дамир Султонов ҳам мазкур ҳолат юзасидан маълумот бериб, хотинига нисбатан зўравонлик қилган Ш.Каримовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг