Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ноқонуний олтин қазувчилар қўлга олинди (видео)

Самарқандда ноқонуний олтин қазувчилар қўлга олинди (видео)

Скриншот: «Замон»

Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида яшовчи Лазиз Бобоназаровнинг уйидан таркибида олтин бўлиши мумкин бўлган 800 килограмм оғирликдаги руда тошлари топилган. Бу ҳақда «Замон» кўрсатувида ҳикоя қилинади.

Шу туманда яшовчи Жамолиддин Мирзаевнинг ҳонадонидан ҳам оғирлиги 400 килограмм миқдоридаги шундай тошлар топилган. Мирзаевнинг айтишича, у чўпонлардан қўй сотиб олишга борганида улар таркибида тилла бор дея тошларни унга пуллашган. 

Самарқанд вилояти ИИБ Пахтачи тумани ҳудудида ноқонуний олтин қазиш ишларини олдини олиш мақсадида тадбирлар ўтказмоқда. Уларда 9 нафар фуқаро қўлга олиниб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг