Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев тез ёрдамдаги халқ дардини гапирди

Шавкат Мирзиёев тез ёрдамдаги халқ дардини гапирди

Тез ёрдамга бағишланган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев тизимдаги энг катта муаммо — шошилинч ёрдам бемор учун энг яқин тиббиёт муассасасида эмас, балки фақатгина олдиндан бириктирилган саноқли шифохоналарда кўрсатилишини танқид қилган.

«Мисол учун, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-1 мавзесида «ўткир бош-мия жароҳати» олган беморни тез ёрдам бригадаси йўлидаги энг яқин шифохона — Республика нейрохирургия марказига эмас, балки Чилонзордаги Республика шошилинч марказига олиб боришга мажбур. Шу каби, Фарғона тумани Миндонобод қишлоғида вилоят Кардиология маркази бўлса-да, ушбу қишлоқдаги юрак хуружига учраган беморни тез ёрдам 15 километр йўл босиб, Водилда жойлашган туман шифохонасига олиб боради», деган давлат раҳбари.

Айтилишича, ҳозирги кунда тез тиббий ва шошилинч ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган ва барча ҳокимларга етказилган. Аммо президентнинг фикрича, аксарият вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бу масаланинг мазмун-моҳиятини ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ, айримлари эса тушунишни хоҳламаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг