Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўконғич бошлиққа чора кўрилди

Сўконғич бошлиққа чора кўрилди

Кадастр агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи «zoom» орқали йиғилиш ўтказиб, ходимларини ҳақоратлагани ҳақидаги видео тарқалди. Ушбу ҳолат Кадастр агентлигининг одоб-ахлоқ комиссияси томонидан ўрганиб чиқилган.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 3 май куни Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бўлим бошлиқлари иштирокида ҳудудда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича белгиланган вазифаларни ижросини бажарилиши ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича ўтказилган таҳлилий, танқидий йиғилиш жараёнида содир бўлган.

Бошқарма бошлиғи йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган.

«Агентлик томонидан бошқарма бошлиғига ножўя сўзларни ишлатгани учун «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундай ҳолатларни олдини олиш ва бу каби хатога йўл қўйилмаслик юзасидан тизимдаги барча ташкилот ва ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Кадастр агентлиги бу каби ҳолатларни ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Ходимларнинг ишчанлик кайфиятига ҳамда  меҳнат самарадорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатлар жиддий назоратга олинади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилади», дейилади муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг