Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ коронавирусдан ҳимояланишга ундовчи SMSлар тарқата бошлади

ССВ коронавирусдан ҳимояланишга ундовчи SMSлар тарқата бошлади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 мартдан бошлаб аҳолини коронавирусдан ҳимояланиш ҳақида SMS хабарлар орқали огоҳлантира бошлади, деб хабар бермоқда «Дарё».

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: Коронавирусдан ўзингизни ва бошқаларни асранг! Қўлларни тез-тез совунлаб ювинг!» — дейилади вазирлик томонидан юборилган биринчи SMS хабарда.

5 март куни эса мобил алоқа фойдаланувчиларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иккинчи огоҳлантириши етиб келди. Унда вазирлик аҳолидан оғиз ва бурунни ёпиб юришни сўрамоқда:

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: Коронавирусдан ўзингизни ва бошқаларни асранг! Оғиз ва бурнингизни енгингиз, салфетка ёки дастрўмол билан ёпинг».

Эслатиб ўтамиз, 3 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг