Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади

Жорий йил 22-23 апрель кунлари Россия ташқи ишлар вазири С.Лавров Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ расмийси М.Захарова маълум қилди.
Лавров Тошкентга ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқоти, шунингдек, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Б.Саидов билан музокаралар ўтказади.
Захарованинг таъкидлашича, асосий эътибор Россия президентининг 2024 йил май ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича келишувларни амалга оширишни фаоллаштириш орқали Россия-Ўзбекистон ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларига қаратилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter