ССВ коронавирусдан ҳимояланишга ундовчи SMSлар тарқата бошлади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 мартдан бошлаб аҳолини коронавирусдан ҳимояланиш ҳақида SMS хабарлар орқали огоҳлантира бошлади, деб хабар бермоқда «Дарё».
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: Коронавирусдан ўзингизни ва бошқаларни асранг! Қўлларни тез-тез совунлаб ювинг!» — дейилади вазирлик томонидан юборилган биринчи SMS хабарда.
5 март куни эса мобил алоқа фойдаланувчиларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иккинчи огоҳлантириши етиб келди. Унда вазирлик аҳолидан оғиз ва бурунни ёпиб юришни сўрамоқда:
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: Коронавирусдан ўзингизни ва бошқаларни асранг! Оғиз ва бурнингизни енгингиз, салфетка ёки дастрўмол билан ёпинг».
Эслатиб ўтамиз, 3 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter