Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли уламо Абдулатифхон домла вафот этди

Таниқли уламо Абдулатифхон домла вафот этди

Фото: «Namnews.uz»

Ислом оламининг таниқли уламоси, узоқ йиллар диний идорада халқимизга беминнат хизмат қилган муҳтарам Устоз Абдулатифхон ҳожи домла 88 ёшда вафот этди, деб хабар бермоқда «Namnews.uz».

Абдулатифхон домла Султонмаҳмудов Махдум домла 1930 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1952 йили «Мир Араб» мадрасасига ўқишга киради. У киши мадрасани аъло баҳоларга тугатгач, шу ерда араб тили ўқитувчиси бўлиб ишга қабул қилинади.

1960–1962 йилларда Сурия давлат университетининг шариат факультетида таҳсил олади. Қайтгач, диний назорат кутубхонасида фаолият олиб борди. 1963–1968 йиллари «Мир Араб» мадрасасида мударрис ва илмий мудир, 1968–1972 йилларда мудир бўлиб ишлайди.

Абдулатифхон Махдум домла 1973 йили Наманганга қайтиб, «Шайх Эшон» жоме масжидида (1977–1980), кейинчалик «Махдум Эшон» масжидида имом-хатиб бўлиб ишлайди. 1991 йили Наманганда «Мулла Қирғиз» (ҳозирги «Ҳидоя») мадрасаси очилганидан кейин, кўп йиллар ушбу диний таълим даргоҳида тафсир илмидан дарс берган.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдарлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг