Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимидан озод этилди

Тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимидан озод этилди

Фото: «Xabar.uz»

Яқинда ижтимоий тармоқларда Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимидаги палаталардан бирида ўрин-жойлар санитар-эпидемиологик талабларга риоя этилмаган ҳолда жойлаштирилгани акс этган видеолавҳа тарқалганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи ўрганишларига кўра, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан мазкур масалани ҳал этиш бўйича ўз вақтида керакли чора-тадбирлар кўрилмагани аниқланган. Оқибатда ушбу туғуруқ бўлимидаги палаталарда ўрин-жойлар санитар-эпидемиологик талабларга риоя этилмаган ҳолда жойлаштирилган.

Яъни самарасиз ишлаётган стационар ўринлар ҳисобига ҳомиладор аёллар учун қўшимча ўрин-жойлар яратиш имконияти мавжуд бўла туриб, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти мазкур муаммога совуққонлик билан ёндашган.

Ана шуларни инобатга олган ҳолда, иш фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Тоҳир Мўминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг