Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТИВ хабар берди — Туркиядаги зилзилада Ўзбекистон фуқаролари вафот этмаган

ТИВ хабар берди — Туркиядаги зилзилада Ўзбекистон фуқаролари вафот этмаган

Мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2020 йилнинг 24 январ куни Туркиянинг шарқида содир бўлган кучли зилзила оқибатида вафот этган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Вазият Элчихона ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхона назоратида.

Консуллик ҳуқуқий департаменти Туркия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги Элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг