Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти солиқчиларига янги «Nexia-3» ва «Gentra» автомобиллари берилди

Тошкент вилояти солиқчиларига янги «Nexia-3» ва «Gentra»  автомобиллари берилди

Фото: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоятининг 14 та туман ва шаҳар давлат солиқ инспекциялари раҳбарларига хизмат машиналарини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди. 

Тадбирни Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов кириш сўзи билан очди. Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари А.Файзибоев ҳамда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Абдужалил Қурбоновлар сўзга чиқиб, барча ДСИ раҳбарларини бюджетга туширилган тушумлар якунлари ва янги машиналар берилиши муносабати билан табриклади. 

Фото: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси

Тадбирда вилоят самарали фаолияти юритиб келаётган 14 та туман ва шаҳар, жумладан, Оққўрғон, Бўка, Зангиота, Қибрай, Паркент, Тошкент, Янгийўл, Бекобод туманлари, шунингдек, Ангрен, Оҳангарон, Бекобод, Чирчиқ, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари «Nexia-3» ва «Jentra» русумли хизмат автомобиллари калитини қабул қилиб олишди.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг