Тошкент вилоятида янги тайинловлар амалга оширилди

Тошкент вилояти ҳокимига маслаҳатчи ва ёрдамчи тайинланди. Бу ҳақда вилоят ахборот хизмати хабар берди.
Файзуллаев Сарвар Сайорпўлатович Тошкент вилояти ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Сарвар Файзуллаев 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида турли масъул лавозимларда меҳнат фаолиятини олиб борган.
Сўнги йилларда яъни, 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси канцелярияси мусаҳҳиҳлик-таржимонлик таъминоти шўъбасининг бош консультанти лавозимида меҳнат қилган.
***
Юлдашев Равшан Зокирович – Тошкент вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинланди.
Равшан Юлдашев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2007-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида турли масъул лавозимларда меҳнат фаолиятини олиб борган. 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида банк-молия соҳасини ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter