Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда экологик мониторинг ўтказилмоқда

Тошкентда экологик мониторинг ўтказилмоқда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг «Салар», «Бектемир» ва «Бўзсув» оқова тозалаш иншоотларига боғланган канализация тармоқларига ишлаб чиқариш оқова сувлари чиқараётган саноат корхоналарида экологик мониторинг ўтказилмоқда.

Мониторинг Тошкент шаҳридаги 140 та саноат корхоналарини қамраб олади. Унда корхоналарнинг сув ва сувдан фойдаланиш билан боғлиқ қонунчиликка қанчалик амал қилаётгани, оқова сувларни канализацияга оқизиб юборишдан олдин зарарсизлантирилиши ва тозаланиши текширилмоқда.

Шунингдек, корхоналар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, мавжуд локал оқова сув тозалаш иншоотлари ҳолати, тозалаш самарадорлиги ва белгиланган меъёрларга риоя этилгани ўрганилмоқда.

Мониторинг 1 мартгача давом этади. Мақсад экология, хусусан, сув ва атмосфера ҳавосининг ифлосланиши йўл қўймаслик ҳамда аҳолининг бу борадаги мурожаатларини ижобий ҳал қилишдир, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг