Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда карантиндан сўнг ишсиз ёшлар сони 3 баробарга кўпайиши мумкин

Тошкентда карантиндан сўнг ишсиз ёшлар сони 3 баробарга кўпайиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлигида коронавирус пандемияси даврида ижтимоий соҳада амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилган.

Йиғилишда айтилишича, пойтахтда карантин ўтганидан сўнг ишсиз ёшлар сони 3 баробарга кўпайиши прогноз қилинмоқда.

Шу сабаб ҳозирда шаҳар ва туман ҳокимликлари мутасаддилари бошқа қатор соҳалар раҳабарлари билан биргаликда уларни IT йўналишидаги тадбиркорликка жалб этиш, кўникмаларини ривожлантириш, секторлар билан юзага келувчи муаммолар ечими устида ишлаётганликлари ҳам айтиб ўтилди.

Шунингдек, онлайн дарслар телевидениенинг 3та канали орқали мунтазам бериб борилмоқда ва бунга Тошкент шаҳридан 188 нафар ўқитувчилар, 50 нафар спортчилар, 100 нафар мактабгача таълим муассасалари педагоглари жалб этилган бўлиб, йиғилишда улар Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан рағбатлантирилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга карантин тугаши билан пойтахтимиздаги боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олишни 93 фоиздан 100 фоизга кўтариш ҳамда 6 ёшли болаларни (100 фоиз)мактабга тайёрлаш тизимини жорий қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг