Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда салкам 50 минг долларни сотаётган шахс ушланди

Тошкентда салкам 50 минг долларни сотаётган шахс ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Тошкент шаҳрида 48 600 АҚШ долларини сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро А.И. фуқаро Ш.Б.га 48 600 АҚШ долларини 600 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида 49 900 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг