Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги маҳаллаларда арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилмоқда

Тошкентдаги маҳаллаларда арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилмоқда

Фото: Тошкент шаҳри ДСБ матбуот хизмати

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан карантин вазиятида аҳолига қулайлик яратиш, уйидан узоққа бормай харидларни амалга оширишини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Тошкент шаҳар ДСБ ташаббуси билан пойтахтимизнинг Юнусобод тумани, 4 сектор ҳудудида жойлашган «Қадрдон» маҳалласида кўчма ярмарка ташкил этилди.

Туман давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда ўтказилган ярмарка давомида фуқароларга 1000 кг картошка, 550 кг пиёз, 350 кг сабзи, 400 кг ун ҳамда 300 литрдан зиёд ўсимлик ёғи ҳамда бошқа маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда сотилди. Эндиликда, ушбу маҳалла аҳолиси бозорга боришига зарурат қолмади.



Яшнобод тумани, 4-сектор ҳудудидаги «Ўрта масжид» ва «Уйсозлар» маҳаллалари аҳолисига ҳам рўзғор учун зарур 10 турдаги маҳсулотлар арзон нархларда етказиб берилди.

Ҳудди шунингдек, Шайхонтоҳур туманидаги «Гулобод» ҳамда «Чарх новза», Мирзо Улуғбек туманининг, «Баҳор», Сергели туманининг «Шукурона» маҳаллаларида ташкил этилган ярмаркаларда фуқаролар арзонлаштирилган гўшт, ёғ, картошка, пиёз, тухум, ун, гуруч, шакар, карам, памидор ва бошқа маҳсулотларни арзон нархларда сотиб олиш имконига эга бўлишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг