Учтепа туманида кўпқаватли уй ёниб кетди

Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди.
Бугун, 5 май куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Чилонзор 31-даҳасида жойлашган, кўп қаватли уйдаги, хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 19:32 да етиб бориб, ёнғин соат 19:48 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter