Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина лоукостери Ўзбекистонга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўймоқчи

Украина лоукостери Ўзбекистонга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўймоқчи

Фото:«Avianews»

Украинанинг SkyUp лоукостери яқин орада Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко «Дунё» агентлигига берган интервьюсида маълум қилган. 

Унга кўра икки томонлама чиптанинг нархи 300 долларни ташкил этилиш кутилмоқда. 

Рейслар Киев-Тошкент  ва Львов-Самарқанд йўналишида ташкил қилинади. 

Эслатиб ўамиз, Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги рейслар 2015 йилда тўхтатилган. Қатновларни тиклаш масаласи жорий йил бошида ҳам муҳокама қилинганди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг