Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ташкил этилади

Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ташкил этилади

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида сенаторлар Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Бугунги кунда Питнак шаҳрида жами 54 минг 248 нафар фуқаро истиқомат қилади. Питнак шаҳри ва Тупроққалъа маскани ҳудудлари қўшилганда жами 143 минг 74 гектарни ташкил этади.

Фойдаланилмаётган ерларда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилиб, янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида 552 гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилиб, қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиши назарда тутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг