Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яқин кунларда об-ҳаво қандай ўзгариши прогноз қилинди

Яқин кунларда об-ҳаво қандай ўзгариши прогноз қилинди

Фото: Xabar.uz

5—6 апрель кунлари республиканинг кўплаб вилоятларида кам булутли об-ҳаво, 5 апрель шимол ва Бухоро-Навоий вилоятларида, 6 апрель жануб, марказий, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида момақалдироқ хусусиятли жала ёғинлар бўлиши прогноз қилинмоқда.

Марказий вилоятларда ҳаво бироз булутли бўлади, 5-6 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5-6 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 5 ва 7 апрелда 18-23°, 6 апрелда 15-20° бўлади.

Жанубий вилоятларда ҳаво бироз булутли бўлади, 5 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 6-7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-6 апрелда кечаси 5-10°, кундузи 22-27°, 7 апрелда кечаси 7-12°, кундузи 24-29° бўлади.

Умуман олганда, ушбу кунлари республика Жануби-Каспий циклон таъсирида бўлиб, беқарор об—ҳаво муҳитида бўлиши кутилмоқда. Жойларда шамол тезлиги 20 м/с гача етиши мумкин. 

7 апрель куни республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг