Фақат юқори салоҳиятли кишиларгина жавоб бера оладиган 14 савол

Баъзи билимлар болалигимизданоқ онгимизда мустаҳкам ўрнашади. Эҳтимол, мактабда кўпчилик туяқушнинг қумга бошини тиқиб олишини эшитган бўлиши мумкин, аммо аслида бу ҳайратомуз афсона, холос.
Бизнинг тестимиз сизнинг билимларингиз ва дунёқарашингизнинг қанчалик кенглигини аниқлашга ёрдам беради.
Қуйида берилган ҳар бир гапни диққат билан ўқинг ва бу тўғри ё нотўғрилигини айтинг. Охирида тўғри жавобларни келтирамиз.
1. Ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, инсон фақатгина 5 та ҳисга эга: кўриш, эшитиш, ҳидлаш, пайпаслаб сезиш, таъм билиш.
2. Бир стакан қаҳвага қараганда бир стакан қора чойда кофеин кўпроқ.
3. Самолётнинг қора қутиси одатда тўқ кўк рангда бўлади.
4. Қаттиққўл Финляндияда болалар учун хеви-метал мусиқа гуруҳлари мавжуд.
5. Иқтисодиётда Лев Толстойнинг романи шарафига «Анна Каренина принципи» деб аталган атама бор.
6. Иккала буйрак бўлмаса ҳам, инсон яшаши ва ишлаши мумкин.
7. Кўк кит ўлжасини ёнбошлаб ёки чалқанча ётиб ейди.
8. Жирафа югура олмайди.
9. Нобель мукофоти 18 ёшга тўлган лауреатларга берилади.
10. Румин ва молдова тиллари битта тилдир.
11. Галилео Галилей ҳукмдан кейин: «У барибир айланади», — деган.
12. Спарталиклар нимжон болаларни жарга ташлаб юборишарди.
13. Оққушлар ўртача 80 йил яшайди.
14. «Cоcа-cоlа» ичимлиги ХIХ асрда пайдо бўлган.
Жавоблар
1. Ёлғон. Бу беш ҳиссиёт Арасту томонидан таърифланган, аммо ҳозирги олимлар улар жуда кўплигини айтишади: масалан, ҳарорат ҳисси, оғриқ ҳисси, мувозанат ҳисси. Тадқиқотчиларнинг аксарияти инсон 21 та ҳиссиётни бошдан кечиришга қодир деб ҳисоблайди.
2. Ёлғон. Янги дамланган бир порция қаҳвада (237 мл) 165 мг кофеин бўлса, шунча қора чойда 48 мг кофеин бўлади.
3. Ёлғон. Самолётнинг қора қутиси ҳалокат содир бўлганда осон топилиши учун тўқ сариқ рангда, шикастланиш эҳтимолини камайтириш учун кўпинча шар ёки цилиндр шаклида бўлади.
4. Рост. Финландияда бир нечта шундай мусиқий гуруҳлар мавжуд. Улар орасида энг машҳури «Hevisaurus» бўлиб, солистлари динозавр либосида саҳнага чиқадилар.
5. Рост. Бу принцип бошқа фанларда ҳам бор ва у романдаги биринчи гапга асосланган: «Бахтли оилаларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшайди, бахтсиз оилаларнинг ҳар бири ўзича бахтсиздир».
6. Рост. Гемодиализ ёрдамида инсон иккала буйраксиз ҳам 10 йилгача яшаши мумкин.
7. Рост. Кўк кит катта миқдордаги хўрак ва сувни пастки жағида тўплайди ва жағи ёпилиши учун айланади.
8. Ёлғон. Жирафа 55 км/соат тезликда югуриши мумкин.
9. Ёлғон. Покистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Малала Юсуфзай 2014 йили 17 ёшида Нобел мукофотини қўлга киритган.
10. Рост. Бу икки тил орасида баъзи фарқлар бўлишига қарамасдан, олимлар уларни икки номдаги битта тил деб ҳисоблайдилар.
11. Ёлғон. Бу тасдиқланмаган.
12. Ёлғон. Тайгет тоғида археологлар болаларнинг эмас, балки катта одамларнинг қолдиқларини топишган.
13. Ёлғон. Оққушлар 20 йилдан сал кўпроқ яшайди. Ер юзидаги энг қари оққуш 40 яшарлигида ўлган.
14. Рост. Ушбу машҳур ичимлик 1886 йилдан ишлаб чиқарила бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter