Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германиянинг мағлубияти иқтисодиётга қандай таъсир қилди?

Германиянинг мағлубияти иқтисодиётга қандай таъсир қилди?

Фото: Getty Images

Германия терма жамоасининг Парагвайга мағлуб бўлиб, ЖЧ-2026ни эрта тарк этиши миллионлаб мухлисларни хафа қилишдан ташқари, немис тадбиркорларининг даромадига ҳам салбий таъсир қилди. Бу ҳақда Bild нашри ёзмоқда.

Терма жамоанинг мусобақани тарк этиши оқибатлари айниқса Баварияда сезилмоқда.

Маҳаллий чакана савдо уюшмаси жаҳон чемпионати билан боғлиқ савдо ҳажми Баварияда 400 миллион еврога етишини хомчўт қилган эди. Энди эса ушбу кўрсаткич 300 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда. 100 млн евро йўқотилди!

Уюшма вакили Бернд Олманннинг таъкидлашича, умуман олганда, чемпионат бошланишидан аввал ҳам истеъмолчилар фаоллиги юқори эмас эди. Кўплаб спорт товарлари дўконлари терма жамоа либосларига камроқ буюртма берган. Бироқ Парагвай устидан қозонилган ғалаба тадбиркорларнинг тегирмонига сув қуйган бўларди. Бу ҳолда Германия 1/8 финалда Францияга қарши майдонга тушар, мухлислик атрибутикаси ва учрашувни томоша қилиш учун мўлжалланган товарларга талаб ошиши эҳтимоли катта эди.

Амалдаги мундиал Германия чакана савдо соҳасига унча катта иқтисодий самара келтирмади. Германия Чакана савдо федерацияси мусобақа бошланишидан олдиноқ истеъмол харажатларида кескин ўсишни кутмаётгани, фақат савдо ҳажмида мўътадил юқорилаш бўлишини тахмин қилган эди, дейилади хабарда.

Демакки, немисларнинг ўзлари ҳам Германияни уммон ортидаги мундиалда фаворит сифатида кўришмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг