Португалия нимчорак финалда Испания билан тўқнаш келади
Португалия Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Испанияга қарши ўйнайди.
Португалия ЖЧ 1/16 босқичида Хорватияга қарши майдонга тушди. Португаллар биринчи бўлимда устунлик қилди, аммо Хорватия иккинчи бўлимда бироз устунликка эришди.
Дастлаб хорватлар ҳисобни очди, сўнгра Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати плей-офф босқичидаги биринчи голини урганидан сўнг, 94-дақиқада Гонсало Рамос Португалияга ғалаба келтирди. Шунингдек, Хорватиянинг бир голи инобатга олинмади.
Натижада Португалия Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди ва у ерда Испанияга қарши ўйнайди. Ўйин 6 июл, душанба куни бўлиб ўтади.
Испания эса 1/16 финалда Австрияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Микел Оярсабал 36-дақиқада, ундан кейин Педро Порро 66-дақиқада гол урди. Оярсабал 89-дақиқада учинчи голни урди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter