3-сонли туғруқ мажмуасида қувончли воқеа юз берди
Пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасида 6угун яна бир қувончли воқеа юз берди. Коронавирус инфекцияси аниқланиб, мазкур туғруқ мажмуасига олиб келинган ҳомиладор аёл Б. фарзандли бўлди. Тошкент вилоятидан бўлган, 31 ёшли аёл жорий йил 10 май куни Россия Федерациясидан чартер рейс орқали олиб келинган эди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Унда коронавирус аниқланиб, туғруқ мажмуасига олиб келингач, биринчи навбатда, анализ таҳлиллари олинди, ҳомиладор белгиланган стандартлар бўйича чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ташхис натижаларига кўра, тажрибали мутахассислар тавсиясига билан туғруқни шошилинч тартибда, операция йўли билан амалга ошириш тавсия этилиб, тайёргарлик кўрилди. Бугун ушбу амалиёт олий тоифалик шифокор Комил Жумаев бошчилигидаги шифокорлар томонидан муваффақиятли, асоратсиз якунига етказилди. Тажрибали шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида бемор Б. ўғил фарзандли бўлди.
Айни пайтда чақалоқнинг ҳолати қониқарли бўлиб, онаси билан бирга неонатолог, акушер-гинекологларнинг тиббий кузатувида бўлиб туришибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter