Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура коронавирус билан боғлиқ ҳолат юзасидан баёнот берди

Бош прокуратура коронавирус билан боғлиқ ҳолат юзасидан баёнот берди

Фото: Xabar.uz

Дунё ҳамжамиятида коронавирус касаллиги бўйича вазият мураккаблигича қолмоқда. Шу муносабат билан Республикамизда ҳам баъзи карантин ва чеклов табдирлари ўтказилмоқда, дейилади баёнотда.

Баёнотда карантин ва чеклов тадбирларини бузганлик ва касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтилади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, яъни 257-1-моддасида қайд этилган жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш назарда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, яьни 54-моддасида қайд этилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳолати бўйича — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг