Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Етти нафар судья коронавирус оқибатида вафот этган — Турсунали Акбаров

Етти нафар судья коронавирус оқибатида вафот этган — Турсунали Акбаров

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар қуйида келтирамиз:

- 2020 йилда 27 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди. Яъни, 3 нафар судья бошқа ишга ўтган, судьялик қасамёди ва одоб-ахлоқ қоидаларини ҳамда одил судловни амалга оширишда қонун талабларини қўпол равишда бузган 12 нафари четлатилди (улардан бири жиноий жавобгарликка тортилган). Шунингдек, ўз хоҳишига кўра яна 5 нафар судья лавозимидан озод этилган. Яна етти нафар судья эса коронавирус туфайли вафот этгани боис ваколати муддатидан аввал тугатилди.

- 2021 йилнинг ўтган икки ойида Судьялар олий кенгаши қарори билан 9 нафар судьяга нисбатан интизомий жазо чораси қўллашга рухсат берилди, бир нафар судья вазифасидан озод қилинди. Шу кунларда кунларда яна уч нафар судьяга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

- Судьялар олий кенгаши 2020 йилда 835 нафар номзодни судьяликнинг навбатдаги ваколат муддатига, муддатсиз даврга ва ваколат муддати даврига қайта тайинлаш масалалари кўриб чиқди. Шундан 126 нафар номзод судьяликнинг кейинги муддатидаги тайинлашга номуносиб деб топилди. 72 нафари захирага колдирилди, 41 нафар номзодни тавсия этилган лавозимга тайинлаш рад этилди.

- Ўтган йили илк бор судьялик лавозимига тайинланиш учун очиқ танловда 172 нафар номзод иштирок этган бўлса, уларнинг 73 нафари судьялик лавозимига номуносиб деб топилди, 34 нафари захирада қолдирилган бўлса, қолганларга ишонч билдирилган.

- Жорий йилнинг ўтган икки ойида биринчи беш йил муддатга судьялик лавозимлари учун таклиф этилган 30 нафар номзоднинг 3 нафари номуносиб деб топилган бўлса, 7 нафари заҳарида қолдирилди, 20 нафарига ишонч билдирилди.

Шунингдек, ўтган икки ойи давомида навбатдаги ваколат муддатига ва бошка судьялик лавозимлари бўйича қайта тайинлаш масаласида 111 нафар номзод кўриб чиқилди. Шундан бир нафари номуносиб, 5 нафари захирада қолдирилган бўлса, яна 5 нафар номзодни тавсия этилган лавозимга тайинлаш рад этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг