Европа Иттифоқи мамлакатлари коронавируснинг иккинчи тўлқинидан огоҳлантиришди

Европа Иттифоқи мамлакатлари коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва воқеанинг бундай ривожланишига ҳозирлик кўришга чақирди. Бу ҳақда Еврокомиссия (ЕК) вакили маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
«Хавф-хатарни сўнгги баҳолаш натижаларига мувофиқ аъзо давлатлар иккинчи тўлқинга тайёрланиши зарур», — деди агентлик суҳбатдоши.
Аввалроқ Роберт Кох Институти раҳбари Лотар Вилер коронавируснинг иккинчи ва учинчи тўлқинларини тахмин қилганди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, аҳолининг 60-70 фоизи касалликка чалинмагунча инфекция тарқалишда давом этаверади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter