Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германияда коронавирусга чалинишлар сони кескин кўпаймоқда

Германияда коронавирусга чалинишлар сони кескин кўпаймоқда

Фото: «Yandex.ru»

Германияда янги типдаги коронавирусни юқтириш ҳолати 633 тага кўпайди, тўртта ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига кирувчи ҳамда COVID-19 касалланишлар статистикасини юритувчи Роберт Кох институти хабар берган.

Бир кун аввал 340 та юқтириш ҳолати тўғрисида маълум қилинганди.

Ҳисоб-китобларга қараганда, Германияда COVID-19ни юқтирганлар умумий сони 206 242 кишига етган, 9 122 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилганди. ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 16 миллион кишидан ошиб кетган, 646 мингта ўлим ҳолати аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг