«Инсоният 2021 йилда оммавий иммунтитетга эриша олмайди» — ЖССТ вакили

2021 йилда ҳам инсоният коронавирусга қарши коллектив иммунтитетга эриша олмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош тадқиқотчиси Сумя Сваминатан, шундай фикрда.
«Биз 2021 йилда оммавий иммунитетга эриша олмаймиз. Баъзи мамлакатларда миллионлаб ҳимояланмаган одамлар бор», — деди у брифингда.
Сваминатан ҳеч бўлмаганда йил охирига қадар ва эмлаш тугагунга коронавирусга қарши чораларни кўриб туриш зарурлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳонда коронавирус билан касалланганлар сони 90 миллион нафардан ошиб кетди. Улардан қарийб 1,9 миллиони ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter